Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Де Брюйне ЖЧда Бельгиянинг рекордчисига айланди

Баҳо:
+ | -

2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи туридан ўрин олган ўйинда Бельгия терма жамоаси Янги Зеландия жамоаси билан тўқнаш келди. Европаликлар 5:1 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйне ҳам гол уришга муваффақ бўлди. 34 ёшли хавбек Жаҳон чемпионатларида гол урган Бельгия терма жамоасининг энг ёши катта футболчисига айланди. Аввалги рекорд 1990 йилги мундиалда 33 ёшида гол киритган Лей Клейстерсга тегишли эди.

Бельгия терма жамоаси беш очко жамғариб, ўз квартетида биринчи ўринни эгаллади. Руди Гарсия шогирдлари 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига йўл олишди.

Киритилди: 12:08, 27.06.2026.
Ўқилди: 2299 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик