Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия
03/07 04:00 Португалия - Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср

Линекер Франция терма жамоасини ЖЧ-2026 нинг асосий фаворити деб атади

Баҳо:
+ | -

Гари Линекер Франция терма жамоасини Жаҳон чемпионатининг асосий фаворити деб атади ва жамоа қайси фазилатлари эвазига титулни қўлга киритиши мумкинлигини таъкидлади.

— Гуруҳ босқичидан кейин Францияни турнирнинг 2–3 та асосий фаворитларидан бири деб ҳисоблайсизми?

— Шубҳасиз! Турнир бошланишидан олдин мен, балки, Испанияни Францияга қараганда бироз яққолроқ фаворит деб ҳисоблагандирман, аммо ҳозир вазият ўзгарди. Испанияда Нико Уильямс ва Йереми Пино жароҳат олишди ва менинг фикримча, улар турнирни кутилгандек ишончли бошлашмади. Ҳозир эса Франция — энг яхши жамоа. Бу мағлуб этиш жуда қийин бўлган терма жамоа, гарчи, албатта, футболда ҳеч қачон аниқ бир нарса деб бўлмайди — ҳамма нарса бир кунда ўзгариб кетиши мумкин.

Аммо французларнинг ҳужумчиларига бошқа исталган терма жамоа билан таққослаб қарасак — булар алоҳида даражадаги футболчилардир. Шундай экан, ҳа, улар босимга ва тақдир зарбаларига тайёр бўлишлари керак. Балки, майдон марказида янада «яхлит» жамоалар бордир ёки ҳимояси кучлироқлар топилар, лекин умуман олганда, таркиб чуқурлиги ва айниқса ҳужум чизиғи билан Франция — шунчаки фаворит эмас, балки титулга асосий даъвогардир.

— Франция терма жамоаси ўйинининг қайси жиҳати сизни энг кўп ҳайратда қолдирмоқда? Ҳужумми?

— Қандай ҳайратланмаслик мумкин? Килиан Мбаппе ҳозир ажойиб спорт формасида, у жуда яхши ҳолатда. Тўртта турнир давомида жим юрган Усман Дембеле иккита ўйинда тўртта гол урди. Агар Франция титулни қўлга киритса, менимча, айнан мана шу иккиси «Олтин тўп»га асосий даъвогарлар қаторида бўлишади. Майкл Олисе ҳам мутлақо ўзига хос истеъдоддир.

— Сизнингча, Дидье Дешам Франция терма жамоасининг ҳозирги муваффақиятларида қандай роль ўйнамоқда?

— Бу Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан ва кейин жамоани яна бир финалга олиб чиққан мураббий (кулади). У олий даражадаги ҳақиқий етакчидек кўринади. Бундай турнирларда қандай ғалаба қозониш кераклиги ҳақида гап кетганда, Дешамдан кўра малакалироқ мутахассисни кўрмаяпман. Волидасининг вафоти — фожиа, бу жуда маҳзун ҳолат ва мен ҳалигача ФИФА нима учун футболчиларга мотам боғичларини тақиб тушишга рухсат бермаганини тушуна олмаяпман. Аммо бу бўлак мавзу… Дешам — бу куч. Унинг тажрибаси шубҳасиз ва футболчилар уни чуқур ҳурмат қилишлари сезилиб туради, — деди Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси.

Киритилди: 08:09, 29.06.2026.
Ўқилди: 681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик