Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Сенегал терма жамоаси Бельгия билан ўйин олдидан асосий дарвозабонини йўқотди

Баҳо:
+ | -

Сенегал терма жамоаси дарвозабони Эдуар Менди миллий терма жамоа қароргоҳини тарк этди ва даволаниш муолажаларини ўташ учун Саудия Арабистонига учиб кетди. Бу ҳақда DSports нашри хабар тарқатмоқда.

Посбон Жаҳон чемпионати — 2026 гуруҳ босқичи доирасидаги Норвегияга қарши учрашувда (2:3) жароҳат орттириб олган эди. Футболчи баҳснинг иккинчи бўлимида захирага олинган. Мендининг жароҳати қанчалик жиддий эканлиги ҳозирча маълум қилинмаган. Шунингдек, дарвозабон Сенегалнинг ЖЧдаги кейинги ўйинларида иштирок эта оладими ёки йўқми — буниси ҳам номаълум бўлиб турибди.

Жаҳон чемпионатининг 1/16 финали доирасида Африка вакиллари Бельгия миллий терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Учрашув 1 июль куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади.

Киритилди: 12:20, 29.06.2026.
Ўқилди: 558 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик