Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Расман: Левандовски МЛС клуби аъзосига айланди

Баҳо:
+ | -

37 ёшли ҳужумчи Роберт Левандовски — Американинг «Чикаго Файр» клуби футболчиси. Бу ҳақда польшалик юлдузнинг янги жамоаси матбуот хизмати расман хабар бермоқда.

Робертнинг Чикаго клуби билан тузган шартномаси 2027/28 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган. Мазкур жамоа МЛС мунтазам чемпионатининг Шарқий конференцияси вакили ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Роберт сўнгги тўрт йилни «Барселона»да ўтказган эди. Бунгача у Познаннинг «Лех», Дортмунднинг «Боруссия» ва Мюнхеннинг «Бавария» клубларида тўп сурган.

Левандовски — ўн карра Германия чемпиони, уч карра Испания чемпиони ҳамда УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади. У фаолияти давомида жами 30 тадан ортиқ совринни қўлга киритган.

Киритилди: 13:33, 30.06.2026.
Ўқилди: 1055 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик