Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Аргентина миллий жамоаси сардори Лионель Месси билан Жаҳон чемпионати–2026 тўпурарлик пойгаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Мен Месси нима қилаётганини кузатмайман. У ҳар доим гол урган, ҳозир ҳам уряпти ва бундан кейин ҳам уришда давом этади. Бу ҳақда аввал ҳам айтганман. Агар унинг ҳаракатларига қараб иш тутадиган бўлсам, ундан ҳам кўпроқ иш қилишимга тўғри келади», — деди Мбаппе.
Айни пайтда Жаҳон чемпионати–2026да Килиан Мбаппе ва Лионель Мессининг ҳар бири ҳисобида 6 тадан гол мавжуд.
Шунингдек, Аргентина сардори Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Унинг ҳисобида мундиалларда 19 та гол бор. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни 18 та гол билан Мбаппе эгаллаб турибди.













