Франция терма жамоаси ва «Бавария» вингери Майкл Олисе Лионель Мессининг узоқ йиллик натижасини такрорлаши мумкин.
24 ёшли футболчи жаҳон чемпионатининг 1/16 финали доирасида Швецияга қарши кечган ва французларнинг йирик (3:0) ғалабаси билан якунланган ўйинда иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. The Touchline берган маълумотларга кўра, Олисенинг 2025/26 йилги мавсум бошидан буён клуб ва терма жамоадаги голли паслари сони 31 тага етди.
Энди у Европанинг топ-5 лигалари вакиллари орасида Лионель Мессига тегишли бўлган мутлақ рекордни (2011/12 йилги мавсумдаги 34 та ассист) такрорлаши учун яна атиги уч марта шерикларига голли узатма етказиб бериши керак.
Мундиалнинг 1/8 финалида Франция терма жамоаси Парагвай билан куч синашади.













