Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия
03/07 04:00 Португалия - Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср

АҚШ ЖЧда ўзига хос натижа қайд этди

Баҳо:
+1 | -

ЖЧ-2026 мусобақасининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган АҚШ ҳамда Босния ва Герцеговина миллий жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Калифорния штатининг Санта-Клара шаҳридаги “Левиъс” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда турнир мезбонлари 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Ўйиннинг 45-дақиқасида америкаликлар ҳужумчиси Фоларин Балогун ҳисобни очди. Шу тариқа, АҚШ миллий жамоаси Жаҳон чемпионатларидаги қаторасига тўртинчи ўйинда биринчи таймнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Бу америкаликлар учун ўзига хос янги рекорд ҳисобланади.

Эътиборлиси шундаки, иккинчи тайм ўрталарида Балогун қўпол ҳаракати туфайли қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, бир киши кам бўлиб ўйнаган мезбонлар 80-дақиқада ярим ҳимоячи Малик Тиллман томонидан жарима зарбасидан киритилган гол эвазига якуний натижани ўрнатди.

Ушбу ғалабадан сўнг АҚШ миллий жамоаси мусобақанинг 1/8 финалига йўлланма олди ва у ерда Бельгия миллий жамоаси билан куч синашади. Мазкур учрашув 7 июль куни (Тошкент вақти билан соат 05:00 да) бўлиб ўтиши белгиланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:46, 02.07.2026.
Ўқилди: 900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик