Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Райан Шерки депрессияга тушиб қолди.
L’Equipe нашрининг маълумотларига кўра, футболчи тунда ухлашга қийналмоқда. Шу билан бирга, ундаги бу муаммо футбол билан боғлиқ эмас. Бироқ хавбекнинг ҳолати Жаҳон чемпионатида ўзига берилаётган ўйин вақтидан норози эканлиги сабабли янада оғирлашмоқда. Франция терма жамоаси мураббийлар штаби ярим ҳимоячининг руҳий ҳолатидан хабардор.
Жаҳон чемпионатида Райан Шерки 4 та ўйинда иштирок этди, аммо умумий ҳисобда бор-йўғи 55 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ярим ҳимоячи бирор бир натижавий ҳаракатни амалга ошира олмади ва майдонга фақатгина захирадан, учрашувларнинг 65-дақиқасидан кейин туширилди.













