Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-2 Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Эрон спорт вазирлиги ЖЧ-2026 мезбонлари ва ФИФАни танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Эрон спорт ва ёшлар ишлари вазири Аҳмад Дунямали футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатида миллий жамоанинг иштироки якунларини сарҳисоб қилди ва мусобақа мезбонлари ҳамда ФИФА фаолиятини танқид қилди.

«Афсуски, мезбон мамлакат ўзининг ҳуқуқий мажбуриятларини тўлиқ бажармади ва мусобақа иштирокчилари учун тенг ҳамда адолатли шароитларни таъминлай олмади. Бу кўплаб эътирозларга сабаб бўлди ва ҳозирда мезбон мамлакат ҳамда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)га нисбатан бир қатор шикоятлар кўриб чиқилмоқда.

Миллий терма жамоамиз футболчилари ҳақиқатан ҳам ажойиб ўйин кўрсатишди. Улар дуч келган барча қийинчиликларга қарамай, бор кучини ишга солишди. Қувонарлиси, жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлаши ва ижобий муносабати жамоанинг иштироки юқори баҳоланганини кўрсатди.

Эндиги асосий мақсадимиз — терма жамоани Осиё кубогига энг яхши тарзда тайёрлаш. Умид қиламизки, ушбу мусобақада жамоа жаҳон чемпионатидаги меҳнати учун муносиб натижага эришади», — деди Дунямали.

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026да гуруҳ босқичида иштирокини якунлади. Жамоа G гуруҳида 3 очко билан учинчи ўринни эгаллади. Эронликлар Янги Зеландия билан 2:2, Бельгия билан 0:0 ва Миср билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Бироқ тўплар нисбатига кўра энг яхши учинчи ўрин соҳиблари қаторига кира олмагани учун плей-офф йўлланмасидан маҳрум бўлди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 23:53, 02.07.2026.
Ўқилди: 486 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик