Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Роналду Хорватия билан ўйинда даҳшатли антирекордини бузишга ҳаракат қилади

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду ва Португалия терма жамоасининг бошқа футболчилари Хорватияга қарши учрашувга тайёргарлик кўришмоқда — жамоалар Жаҳон чемпионатининг 1/16 финали доирасида ўзаро тўқнаш келишади. Роналду ўзининг омадсиз сериясига чек қўйиш ниятида.

Гап шундаки, Роналду Жаҳон чемпионатларининг плей-офф босқичларида жами саккизта ўйин ўтказган. Ушбу саккизта учрашувда Криштиану бирор марта ҳам самарали ҳаракат билан ажралиб турмаган — унда на гол ва на голли узатма мавжуд.

Роналду мундиалларда умумий ҳисобда 10 та гол урган ва жамоадошларига иккита голли пас етказиб берган. Криштиану ушбу барча сермаҳсул ҳаракатларини фақатгина гуруҳ босқичи ўйинларида амалга оширган.

Португалия — Хорватия учрашуви Тошкент вақти билан 04:00 да старт олади.

Киритилди: 03:13, 03.07.2026.
Ўқилди: 1172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик