Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Ривалдо билан ҳисоб-китоб қилинмагунча «Бунёдкор» янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди

Баҳо:
+ | -

Ривалдо билан ҳисоб-китоб қилинмагунча «Бунёдкор» янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди. Бу ҳақда FIFA 23 июнь куни қарор қабул қилди. Ассоциация 2 июль куни мазкур тақиқ ҳақида Лигани расман огоҳлантирди.

Аввалроқ «Бунёдкор» бразилиялик собиқ футболчиси Ривалдо олдида юзага келган қарздорликни расман тан олган бўлиб, кейинчалик уни беш йил давомида босқичма-босқич тўлаб бориш юзасидан Ривалдо билан келишувга эришганди.

2024 ва 2025 йилги мавсумлар давомида клуб беш йиллик келишув доирасидаги мажбуриятларини бажарди. Бироқ 2026 йилга келиб, клуб таъсисчиси ва бош ҳомийси ҳисобланган «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Бунёдкор» футбол клубини молиялаштиришни тўхтатгач, клуб жорий йилнинг май ойига қадар амалга оширилиши керак бўлган қарздорликнинг навбатдаги тўловини бажара олмади.

Шундан сўнг Ривалдо FIFAга қайта шикоят киритди. Қўшимчасига, «Бунёдкор» билан тузилган беш йиллик келишув шартлари ва унда назарда тутилган чегирмалар ҳам бекор қилинди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси 10 августга қадар давом этади. Энди «Бунёдкор» янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказа олмайди. Клуб мавжуд футболчилар билан мавсумни якунлаши, шунингдек, тақиқ кучга киргунига қадар «Бунёдкор» академияси тарбияланувчиси сифатида FIFA рўйхатида мавжуд бўлган ёш футболчиларнигина кейинчалик ўз қайдномасига қўша олади.

Жорий йилнинг 23 июн санасидан кейин «Бунёдкор» футбол академиясига қабул қилинган ёш футболчилар ҳам мазкур тақиқ доирасида клуб учун рўйхатдан ўта олмайди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:27, 03.07.2026.
Ўқилди: 1358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик