Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Карло Анчелотти Норвегия терма жамоаси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ЖЧ-2026 1/8 финалида Норвегияга қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан рақибнинг кучли томонларини баҳолади.

«Норвегия жуда мураккаб рақиб. Бу яхши шаклланган тузилмага, юқори маҳоратга ва аъло даражада ташкил этилган ўйинга эга жамоа. Улар ҳужумда катта салоҳиятга эга бўлиш билан бирга, яхши мувозанатни ҳам сақлайди. Норвегия ҳужумкор футбол ўйнайди, шунинг учун уларга қарши тезкор қарши ҳужумлар уюштириш жуда қийин. Чунки уларнинг марказ чизиғи жуда яхши ҳаракат қилади.

Биз энг яхши футболимизни намойиш этишимиз керак ва менимча, айнан ҳозир биз бунга қодирмиз. Японияга қарши қийин учрашувдан кейин ўзимизга бўлган ишончимиз янада ошди. Биз янада кучлироқ бўлишга интилаяпмиз ва ҳар қандай сценарийга тайёрмиз», — деди Анчелотти Бразилия терма жамоаси матбуот хизматига.

Бразилия ва Норвегия ўртасидаги ЖЧ-2026 1/8 финал учрашуви 5 июлдан 6 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:59, 05.07.2026.
Ўқилди: 524 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик