Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди

Баҳо:
+ | -

Жазоир терма жамоасидан кетгани ортидан, Риёд Маҳрез Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клубини ҳам тарк этди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

Тажрибали футболчи уч ярим йил давомида «Ал-Аҳли» шарафини ҳимоя қилиб, юздан ортиқ ўйин ўтказди ва икки бор ОФК Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Марез ҳозирда 35 ёшда, у бунгача «Гавр», «Лестер» ва «Манчестер Сити» клубларида тўп сурган. Алжирлик футболчи «шаҳарликлар» сафида 2018–2023 йиллар давомида ҳаракат қилган эди.

Бундан атиги бир кун олдин Маҳрез сўнгги 12 йил давомида мунтазам чақирилиб келинган Жазоир терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган эди. Эслатиб ўтамиз, Жазоир терма жамоаси ЖЧ-2026нинг 1/16 финал босқичида Швейцарияга қуруқ ҳисобда (0:2) имкониятни бой бериб, Мундиални тарк этган эди.

Киритилди: 09:52, 05.07.2026.
Ўқилди: 3651 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик