Кириш Регистрация

Пикфорд: «Баъзи вазиятларда Мексика билан ўйин хунук тус олди»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси дарвозабони Жордан Пикфорд «BBC Sport» нашрига берган интервьюсида ўз жамоасининг ЖЧ-2026 чорак финалига йўл олгани ҳақида гапириб берди.

«Бу ақл бовар қилмас даражада бўлди. Кўплаб ҳис-туйғулар, жуда кўп ижобий ҳолатлар гувоҳи бўлдик. Биз ирода ва ҳақиқий характер кўрсата олдик. Баъзи вазиятларда ўйин хунук тус олди. Унда инсонни экран қаршисига михлаб қўядиган барча нарса бор эди, аслида футболнинг мазмуни ҳам шунда. Бу бизнинг бирдамлигимизни кўрсатади, жуда ажойиб оқшом бўлди.

Ўйлайманки, бугунги баҳсда ҳал қилувчи пайтларда сейвлар ижро этиб, узатмаларни қайтарган ҳолда ўзим учун қандай юқори даража белгилаганимни кўрдингиз. Мен айнан шунга интиламан ва ривожланишда давом этаман.

Жамоадаги энг тажрибали йигитлардан бириман ва вазият талаб қилганда енг шимариб ишга киришишга тўғри келади. Бу мен учун ажойиб ўйин бўлди.

Бундай воқеа ҳаётда бир марта содир бўлади. Унутилмас хотира. Ҳамма баланд тоғли иқлим (Мексикадаги шароит) ҳақида гапирмоқда. Биз енг шимариб, ғалабани қўлга киритдик. Бу осон бўлмади, балки лаънати даражада оғир кечди. Бундай пайтда бор кучни йиғиб, ҳаракат қилиш керак.

Мен жамоавий ўйинчиман ва доим шундай бўлиб қолганман. Агар иккита гол ўтказиб юборсам ҳам, бу мен учун аҳамиятсиз. Энг муҳими — биз ғалаба қозондик. Энди олдинда бизни янги саҳифа кутмоқда», — дея ҳикоя қилади Пикфорд.

Киритилди: 16:30, 06.07.2026.
Ўқилди: 432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик