Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финали доирасида бугун, 6 июль куни бўлиб ўтадиган Испанияга қарши бўлажак баҳс ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу босқичда тўқнаш келаётганимиз ачинарли. Биз деярли биродар икки халқмиз ва бу тўқнашув даҳшатли финалга айланиши мумкин эди. Луис де ла Фуэнтени жуда ҳурмат қиламан, жамоаларимизнинг фалсафаси ўхшаш. Луис ҳам, мен ҳам мусобақада максимал даражада барча саккизта ўйинни ўтказишни хоҳлаймиз, аммо эртага иккимиздан биримиз бу мақсадга эриша олмаймиз.
Испанияни жуда қаттиқ ҳурмат қиламиз: уларда ўйин борасида аниқ қараш ва ажойиб футболчилар бор. Биз учун тўпга эгалик қилиш ва жамоавий ўйинни футболчиларнинг индивидуал маҳорати атрофида қуриш муҳим. Биз Испанияга қарши ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиш ва кейинги босқичга йўл олиш учун шу ердамиз. Навбатда бизни ажойиб рақибга қарши баҳс кутмоқда», — дея Мартинеснинг сўзларини келтиради «Mundo Deportivo» нашри.
Эслатиб ўтамиз, Испания — Португалия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.













