Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Жеймс ЖЧ-2026 чорак финалигача Англия таркибига қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ҳимоячиси Рис Жеймс Жаҳон чемпионатининг Норвегияга қарши чорак финал учрашувида майдонга қайтиш имкониятига эга. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Футболчи гуруҳ босқичида Ганага қарши кечган баҳсда сонининг орқа мушагидан жароҳат олгач, охирги учта ўйинни ўтказиб юборган эди. Мексика билан ўйинда Жеймс қайдномага киритилган бўлса-да, бош мураббий Томас Тухель унинг соғлиғини таваккал қилиб ўтирмади.

Ҳимоячи шу ҳафтадан машғулотларга киришиши кутилмоқда. Агар тикланиш жараёни муваффақиятли кечса, у Норвегияга қарши баҳсда — ёки дастлабки дақиқалардан, ёки захирадан майдонга тушиб ўйнаши мумкин.

Чорак финал олдидан Англия терма жамоасида кадровий муаммолар ҳам юзага келган. Жарелл Куанса Мексика билан ўйинда қизил карточка олгани сабабли бўлажак учрашувни ўтказиб юборади.

Бундан ташқари, терма жамоанинг бир йўла тўрт нафар футболчиси — Жуд Беллингем, Деклан Райс, Марк Гехи ва Нико О'Райли дисквалификация хавфи остида турибди. Норвегияга қарши ўйинда олинадиган яна бир сариқ карточка уларнинг эҳтимолий ярим финал баҳсини ўтказиб юборишига сабаб бўлади. Жордан Хендерсонда ҳам огоҳлантириш бор, бироқ у жароҳати сабабли мазкур турнирда бошқа майдонга тушмаса керак.

Киритилди: 01:04, 07.07.2026.
Ўқилди: 390 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик