Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Бельгиялик Амаду Онана АҚШ билан ўйинда хочсимон пайларини узиб олди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Амаду Онана тиззасининг хочсимон пайларини узиб олди. Бу ҳақда машҳур журналист Дэвид Орнштейн хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Жаҳон чемпионати — 2026 нинг 1/8 финал учрашувида жароҳат олган 24 ёшли футболчида тизза олди хочсимон пайларининг узилиши ташхиси қўйилган.

Журналистнинг фикрига кўра, жорий ёзда «Астон Вилла» янги таянч ярим ҳимоячиси сотиб олишни режалаштирмаётган эди, бироқ энди клуб ўз режаларини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Ушбу мундиалда Онана тўртта ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб туролмади.

1/8 финал баҳси Бельгиянинг АҚШ устидан 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Навбатдаги раундда Руди Гарсия шогирдлари Испания билан тўқнаш келишади.

Киритилди: 13:40, 07.07.2026.
Ўқилди: 406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик