«Валенсия» 19 ёшли япониялик ярим ҳимоячи Рюносукэ Сато билан беш йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«19 ёшли ярим ҳимоячи Рюносукэ Сато клуб билан 2031 йилгача мўлжалланган беш йиллик шартнома имзолади. У «Валенсия» асосий жамоаси тарихидаги илк япониялик футболчига айланади.
Сато ярим ҳимоянинг бир нечта позицияларида ўйнашга қодир: чап қанотдан марказга кўчиши, ўнгда ҳаракат қилиши ёки марказий ҳудуддан ҳужумларни ривожлантириши мумкин. Унинг кучли томонлари — универсаллик, тезкорлик, юқори техник маҳорат, шериклари билан яхши ҳамкорлик қила олиши, шунингдек, айниқса тор майдонда рақибларни алдаб ўтиш қобилиятидир», — дейилади клуб расмий сайтида.
Якунланган мавсумда ижара асосида «Фаджано Окаяма» клубида тўп тепган Рюносукэ Сато 28 та ўйинда майдонга тушиб, «гол+пас» тизимида 6+2 натижа қайд этди.













