Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес фаолиятидаги сўнгги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Лионель Месси учун майдонда бор кучини беришга ваъда берди.
Сешанба куни аргентиналиклар ЖЧ-2026 1/8 финалида Миср устидан 0:2 ҳисобида мағлуб бўла туриб, иродали ғалабага (3:2) эришишди. Ўйинда гол ва натижали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган Месси учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
«Унинг бизга ўргатаётган барча сабоқларини хотирамда авайлаб сақлайман. Унинг тажрибаси бебаҳо. У бизнинг устозимиз, ўрнак бўладиган қолипимиз ва етакчимиздир. Миср устидан қозонилган ғалабадан кейин унинг ҳиссиётларини кўриш жуда таъсирли бўлди. Мен унга вазиятдан завқ олишини айтдим, чунки у бунга лойиқ эди. Ва мен унга нафақат ўзимиз, балки у учун ҳам бор кучимизни беришда давом этишимизни ваъда қилдим, ахир бу унинг сўнгги жаҳон чемпионати-ку», — дея Мартинеснинг сўзларидан иқтибос келтиради ФИФА матбуот хизмати.
Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Аргентина Швейцарияга қарши майдонга тушади. Учрашув 12 июль куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да бошланади.













