Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Ромарио 41 ёшли португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг фаолияти ҳақида фикр билдирди.
«Криштиануга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Унда Месси, Марадона ёки Неймардаги каби истеъдод бўлмаган, лекин у барибир феноменга айлана олди. Роналду жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмаган бўлса-да, Месси, Пеле, Роналдо ва Марадона билан бир қаторда туришга лойиқ», - дея афсонавий бразилияликнинг сўзларини A Bola нашри келтирмоқда.
Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Португалия Испанияга минимал 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Мундиалда Роналду бешта учрашувда майдонга тушиб, учта гол уришга муваффақ бўлди.













