Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Расман: Нюбель «Бешиктош»га ўтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Германиялик 29 ёшли дарвозабон Александр Нюбель расман Истанбулнинг «Бешиктош» клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда «қора бургутлар» матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, Нюбель Туркия клуби билан уч йиллик шартнома имзолаган. Трансфер учун «Бавария» дастлаб 6 миллион евро олади, турли бонуслар орқали бу сумма 11 миллион еврогача етиши мумкин.

Александр Нюбель «Падерборн» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2015 йилда, 18 ёшида «Шальке» сафига қўшилган, 2020 йилда эса «Бавария»га ўтган.

Эслатиб ўтамиз, «Бешиктош» сўнгги бор Туркия чемпионлигини беш йил аввал қўлга киритган. Клуб энди Нюбель ёрдамида яна мамлакатнинг энг кучли жамоасига айланишни мақсад қилган.

Манба: www.euro-football.ru
Киритилди: 23:02, 08.07.2026.
Ўқилди: 479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик