Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, 23 ёшли франциялик футболчи хизматларига «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» қизиқиш билдирмоқда. «Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Камавингани ўз лойиҳасида асосий ўйинчи деб ҳисобламаётгани ва уни қўйиб юборишга тайёр экани айтилмоқда.
Бироқ, АПЛ клубларининг қизиқишига қарамай, ярим ҳимоячининг ўзи «Реал»ни тарк этишни истамаётгани таъкидланган.
2025/26 йилги мавсумда Камавинга барча турнирларда 43 та учрашувда иштирок этиб, иккита гол урди ва ўз ҳисобига битта голли узатма ёздириб қўйди.













