Аргентина ҳимоячиси Лисандро Мартинес ҳакамлар 2026 йилги Жаҳон чемпионатида яхши иш қилаётганини айтди.
Футболчи турнирдаги ҳакамлик ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Йўқ, мутлақо ҳеч нарса. Менимча, ҳакамлар ажойиб иш қилишмоқда. Баъзан шов-шувга сабаб бўладиган нарса матбуотдир. Биз майдонда бор кучимизни сарфлашга эътибор қаратамиз", деди футболчи.
Аргентина чорак финалда Швейцария билан тўқнаш келади.
"Рақибларимизга ҳурмат жамоамизнинг ўзига хос хусусияти. Агар Швейцария жамоаси бу босқичга етиб келган бўлса, демак, улар жуда кучли. Улар жисмонан кучли ва яхши стандарт вазиятларга эга. Бу ажойиб томоша бўлади", деди Лисандро Мартинес.













