Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Бранко ван ден Бомен Лига 1'га кўчиб ўтди

Баҳо:
+ | -

«Анже» клуби ва ярим ҳимоячи Бранко ван ден Бомен ўртасида шартнома имзоланди. Келишув 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

30 ёшли нидерландиялик футболчи «Аякс»дан ижара асосида «Анже» сафида тўп сураётган эди. Энди у эркин агент сифатида расман шартнома имзолади.

2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи 15 та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Ван ден Бомен аввалроқ «Тулуза», «Де Графсхап», «Эйндховен», «Херенвен» ва «Виллем II» жамоаларида тўп сурган.

Transfermarkt портали Нидерландия терма жамоасининг собиқ аъзосини 2,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 05:20, 12.07.2026.
Ўқилди: 401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик