Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Руни Ханси Флик билан учрашувдан сўнг «Барса»ни тарк этади

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби жорий трансфер мавсумида швециялик вингер Руни Бардагжининг жамоани тарк этиши бўйича иш олиб бормоқда. Футболчи яқин кунларда бош мураббий Ханси Флик билан учрашганидан сўнг ўз келажаги борасида якуний қарорга келади. Бу ҳақда SPORT нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 20 ёшли футболчи ўтган мавсум якунида клубнинг янги трансфер режалари туфайли асосий таркибда етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаслиги ҳақида огоҳлантирилган ва шундан сўнг жамоадан кетиш истагини билдирган. «Барселона» раҳбарияти футболчини ижарага бериш ёки кейинчалик қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда тўлиқ трансфер қилиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад — футболчининг доимий ўйин амалиётига эга бўлишини таъминлаш ва айни пайтда унинг устидан келажакдаги назоратни йўқотмасликдир.

Ҳозирда иқтидорли футболчига Европанинг қатор номдор клублари, хусусан, Англиянинг «Сандерленд», «Лидс Юнайтед», «Брайтон», «Фулхэм», «Астон Вилла» жамоалари, шунингдек, «Ювентус», «Аякс», «Марсель», «Порту» ҳамда Испаниянинг бир нечта клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клуб раҳбарияти ўз вақтида 3 миллион евро эвазига сотиб олинган Барджининг трансфер баҳоси сезиларли даражада ошганини қайд этмоқда ва ушбу трансферни жамоанинг Англиядаги мавсум олди йиғинига қадар якунлашни режалаштирган.

Киритилди: 17:08, 12.07.2026.
Ўқилди: 403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик