Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Томас Тухель Англиянинг ярим финалга чиқишидан сўнг: «Мен айнан шу ерда бўлишни истайман»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ЖЧ-2026 ярим финалига чиққанидан сўнг ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди. Чорак финалда англияликлар Норвегияни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

«Бу жуда катта босим, аммо менга бу ёқади. Жамоани майдонга бошлаб чиқиш, у ерда бўлиш… Ўйин олдидан охирги икки-уч дақиқада, тайёргарлик якунланиб, майдонга чиққанимда, ўзимни ҳақиқатдан ҳам тирик ҳис қиламан. Мен айнан шу ерда бўлишни истайман. Бу дақиқаларда дунёнинг бошқа ҳеч қаерида бўлишни хоҳламасдим.

Менга бу жуда ёқади, лекин ҳар уч-тўрт кунда ўтадиган плей-офф ўйинлари, албатта, мутлақо бошқа даражадаги босим ва ҳақиқий ҳиссий тебранишлардир. Мен буни тан оламан, шунинг учун ҳозир менга ҳам бироз вақт керак. Биз футболчиларга тўлиқ тикланиш учун вақт берамиз ва энг кечи билан бугун куннинг иккинчи ярмида мураббийлар штаби билан ярим финалга тайёргарликни бошлаймиз», — дея Тухель сўзларидан иқтибос келтиради ESPN.

ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлгача Мексика, Канада ва АҚШда бўлиб ўтмоқда. Ярим финалда Англия терма жамоаси Аргентинага қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 18:03, 12.07.2026.
Ўқилди: 932 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик