"Челси" бош мураббийи Хаби Алонсо ярим ҳимоячи Энцо Фернандеснинг келажаги борасида фикр билдирди. Аввалроқ матбуотда аргентиналик ярим ҳимоячи "Реал"га ўтмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
"Биз суҳбатлашдик, аммо ўзингиз тушунганингиздек, нима ҳақида гаплашганимиз сир бўлиб қолади. Лекин ҳа, биз ростдан ҳам суҳбатлашдик. Ва ҳа, мен унинг "Челси"да қолишини истайман", - деди Алонсо журналистларга.
25 ёшли Энцо Фернандес нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари томонидан 90 миллион еврога баҳоланмоқда. Ярим ҳимоячининг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2032 йил ўрталарига қадар мўлжалланган.













