Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-0 Аргентина

Угарте ЖЧ-2026 да олган жароҳатидан кейин операция қилинди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мануэль Угарте тизза пайларидаги жароҳат сабабли муваффақиятли операция қилинди. Футболчи Жаҳон чемпионатида Уругвай терма жамоаси сафида ўйнаётганда жароҳат олганди.

«Манчестер Юнайтед»даги барча Мануэльга тезроқ соғайиб кетишини тилайди ва реабилитациянинг ҳар бир босқичида уни қўллаб-қувватлайди», — дейилади клуб матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда.

Угартенинг майдонга қайтиш муддатлари ҳозирча аниқланмаган.

Ўтган мавсумда 25 ёшли, асосан таянч ярим ҳимоясида ҳаракат қиладиган футболчи 24 та ўйинда иштирок этди ва 1 та огоҳлантириш олди, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Угартенинг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 17:47, 15.07.2026.
Ўқилди: 314 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик