Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Кейн ЖЧ-2026 ярим финали доирасида Аргентинага қарши ўйин олдидан фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Англия миллий терма жамоаси сардори ва марказий ҳужумчиси Гарри Кейн ижтимоий тармоқларида 2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалидан ўрин олган Аргентинага қарши баҳс олдидан пост қолдирди.

«Бизда бор бўлган барча нарсани беришга тайёрмиз», — деб ёзди Кейн «уч шерлар»нинг ўйин олди машғулотларидан олинган суратлар остида.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида инглизлар ДР Конго (2:1), Мексика (3:2) ва Норвегия (2:1) терма жамоаларини мағлубиятга учратган эди. Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси мундиалнинг жорий баҳсларида 6 та гол уришга муваффақ бўлди.

Жаҳон чемпионати финалида Англия – Аргентина учрашуви ғолибини Испания терма жамоаси кутиб турибди.

Киритилди: 21:21, 15.07.2026.
Ўқилди: 742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик