Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

Эрнан Креспо Мексика клубига бош мураббий бўлди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо «Атлас» клубига бош мураббий этиб тайинланди, дея хабар берди мексикаликлар жамоаси матбуот хизмати.

51 ёшли мутахассис билан тузилган шартнома муддати ҳозирча ошкор этилмаган. Креспонинг охирги иш жойи Бразилиянинг «Сан-Паулу» клуби бўлган, у ушбу жамоани март ойида тарк этган эди.

Бунгача аргентиналик мураббий Қатарнинг «Ал-Дуҳайл», БААнинг «Ал-Айн», Аргентинанинг «Банфилд» ва «Дефенса», шунингдек, Италиянинг «Модена» клубларида ишлаган.

Футболчи сифатида Креспо «Ривер Плейт», «Парма», «Лацио», «Интер», «Милан», «Женоа» ва «Челси» жамоаларида тўп сурган. Аргентина терма жамоаси сафида у 64 та ўйин ўтказиб, 35 та гол урган.

Киритилди: 18:28, 17.07.2026.
Ўқилди: 726 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик