Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2007 йилда олинган, унда у олти ойлик Ламин Ямални чўмилтираётган машҳур сурат ҳақида фикр билдирди. 19 июль куни Испания ва Аргентина терма жамоалари ЖЧ–2026 финалида ўзаро тўқнаш келади.
«Ўшанда Ламин ҳали чақалоқ эди, энди эса биз жаҳон чемпионатида бир-биримизга қарши майдонга тушамиз. Бу — ақлбовар қилмас ҳолат. Ўша суратдан кейин иккимиз ҳам жаҳон чемпионатида ўйнаётганимиз ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли», — деди Месси.
Эслатиб ўтамиз, Испания ва Аргентина ўртасидаги ЖЧ–2026 финали АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳридаги «Метлайф» стадионида бўлиб ўтади.













