Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

ЖЧ-2026, финал: Илк таймдан сўнг ҳисоб очилмади

Баҳо:
+ | -

АҚШда футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтмоқда. Стадион таблосида биринчи таймдан кейин 0:0 ҳисоби ёниб турибди.

Биринчи таймда ўйин жуда эҳтиёткор кўриниш олди. Испанлар тўпга кўпроқ эгалик қилишди, бироқ аргентиналиклар ҳимояда аниқ ва компакт тарзида ҳаракат қилишди. «Қизил фурия» учрашув бошида ўйинни кескинлаштирди — Ламин Ямал дарвоза қаршисига чиқиб зарба берди, аммо рикошетдан сўнг дарвозабон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

Танаффусга яқин эса Микель Оярсабаль ва Марк Кукурелья ўрта масофадан зарба беришди. Биринчи ҳолатда голкипер ўз вазифасини уддалади, иккинчисида эса тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Биринчи таймда Испания дарвозага 3 та зарба берди (2 таси аниқ), Аргентина эса бирорта ҳам зарба бера олмади!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:01, 20.07.2026.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик