Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

UFC президенти ЖЧ-2026 финали трансляцияси ташкилотчиларини спорт тарихидаги энг ёмони деб атади

Баҳо:
+ | -

UFC президенти Дана Уайт Испания ва Аргентина ўртасидаги Жаҳон чемпионати — 2026 финалини трансляция қилган продюсерлик жамоасини кескин танқид қилди.

«Жаҳон чемпионати трансляциясига масъул бўлган йигитлар... Бугун сиз майдонга тушиб, қўлингиздан келган барча нарсани қилдингиз. Жамланмамдаги ҳамма сизни энг ёмони деб айтган бўлса-да, мен: "Йўқ, энг ёмони бизмиз. Улар бизчалик қовун туширишгани йўқ", дегандим. Сиз нима қиляпсиз? Бугун шунчаки: "Йўқол, Дана Уайт. Сиз бизни ортда қолдира олмайсиз. Биз спорт тарихидаги машҳурларни кўрсатиш бўйича энг ёмон продакшн-жамоамиз", дедингиз. Тиз чўкаман. Жаҳон чемпионати продюсерларини табриклайман. Сиз ғалаба қозондингиз. Сиз ҳам роса қовун туширдингиз. Сиз мутлақо расвосиз. Биз эса иккинчи энг ёмонимаз», — деди Уайт ижтимоий тармоқда жойлаштирган видеосида.

Финал ўйини давомида шарҳловчилар хонанда Фаррелл Уильямсни рэпер A$AP Rocky билан адаштириб юборишган, шунингдек, президент Дональд Трампнинг ортида ўтирган АҚШ давлат котиби Марко Рубиони Криштиану Роналду деб ўйлашган.

Олдинроқ Уайт UFC 329 турнирида боксчи Шакур Стивенсонни НБА ўйинчиси Жейлен Уильямс билан адаштириб юборганликлари учун UFC ходимларини танқид қилиб, уларни машҳурларни трансляцияда кўрсатиш борасида энг ёмонлари деб аталган эди.

Киритилди: 15:42, 20.07.2026.
Ўқилди: 972 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик