Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

Испания терма жамоаси Жаҳон кубоги билан ватанига муваффақиятли қайтиб келди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати якунлангач, ўз ватанига муваффақиятли қўнди. Самолет трапида биринчи бўлиб ярим ҳимоячи Родри ва миллий терма жамоа мураббийи Луис де ла Фуэнте қўлларида Жаҳон кубогини ушлаган ҳолда кўриниш беришди.

19 июль куни Испания ЖЧ-2026 финалида қўшимча вақтда Аргентина устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Родри мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди ва ўз ўйинлари учун тегишли мукофотни қабул қилиб олди.

Илгарироқ ярим ҳимоячи Испания терма жамоаси билан биргаликда 2024 йилги Европа чемпионатида ва 2022/2023 йилги мавсумда Миллатлар лигасида ғолиб чиққан эди. Миллий терма жамоадаги фаолияти давомида Родри 70 та ўйин ўтказиб, уларда тўртта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Футболчининг терма жамоадаги дебюти 2018 йилда бўлиб ўтган.

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтди.

Киритилди: 18:54, 20.07.2026.
Ўқилди: 1679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик