«Ман Сити» ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд ЖЧ-2026 стартидан сўнг 30 миллиондан ортиқ янги обуначи йиғди.
Холанд турнир давомида энг кўп янги обуначи тўплаган футболчига айланди. Иккинчи ўринни Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья (29 миллиондан ортиқ обуначи қўшилди), учинчи ўринни эса Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем (12 миллион янги обуначи) эгаллади.
Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин норвегиялик форвардга 40 миллиондан сал кўпроқ киши обуна бўлган эди. Ҳозирда унинг Инстаграмдаги саҳифасида 74 миллион обуначи бор.
Холанд ЖЧ-2026да Норвегия терма жамоаси сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди. Шунингдек, Эрлинг мусобақа давомида турли мемлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги билан ҳам ёдда қолди.













