Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Истанбулда 8 нафар польшалик футбол мухлиси қўлга олинди

Баҳо:
+ | -

Истанбулда Чемпионлар Лигасининг саралаш босқичи доирасида ўтган “Фенербаҳче” ҳамда Польшанинг “Гурник” (Забже) жамоалари ўртасидаги ўйинда тартибсизлик юз берди. Маҳаллий полиция билан тўқнашувдан сўнг саккиз нафар полшалик футбол мухлиси ҳибсга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Маълум қилинишича, “Гурник”нинг кўп сонли мухлислари учрашувни стадиондан томоша қилиш учун Истанбулга ҳаво ва қуруқлик транспортлари орқали етиб борган. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ полшалик ишқибозлар жойлашган секторда полиция ходимлари билан келишмовчилик ва тўқнашувлар юзага келган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари саккиз кишини ҳибсга олиш орқали вазиятни барқарорлаштиришга ва қолган тартибсизликларнинг олдини олишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг иккинчи саралаш босқичи дастлабки учрашувида “Фенербаҳче” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 29 июль куни Польшанинг Забже шаҳрида бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:11, 22.07.2026.
Ўқилди: 470 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик