Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль 2-1 Атлетико
09/09 23:59 Наполи 0-1 Арсенал
09/09 23:59 Спортинг 3-1 Галатасарой
09/09 23:59 ПСЖ 6-1 Слован
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче - Рома
10/09 21:45 ПСВ - Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед - Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария - Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо - РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия - Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

ФИФА Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧдаги тарихий иштирокига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

ФИФА расмий сайти мундиал дебютантларидан бири бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 даги иштирокига эътибор қаратди.

АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида ўтказилган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор иштирок этди. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ўз расмий манбасида Осиё қитъаси вакилларининг иштирокига тўхталиб, “Оқ бўрилар”нинг турнирдаги тарихий қадамларини алоҳида эътироф этди.

Мусобақанинг гуруҳ босқичида кетма-кет учта мағлубиятга учраб, ЖЧ билан эрта хайрлашган бўлса-да, Фабио Каннаваро шогирдлари ижобий таассурот қолдира олишди.

Айниқса, жамоа аъзоларининг индивидуал маҳорати жаҳон жамоатчилиги эътиборини тортди:

  • Аббосбек Файзуллаев Колумбия терма жамоаси дарвозасига гол уриб, Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатларидаги илк голи муаллифи сифатида мамлакат футбол тарихидан жой олди.

  • Элдор Шомуродов томонидан Конго ДР терма жамоаси дарвозасига йўлланган ажойиб зарба эса “Hyundai” томонидан ўтказилган сўровномада “Турнирнинг гуруҳ босқичидаги энг яхши голи” деб топилди.

ФИФА таҳлилчиларининг таъкидлашича, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа давомида ўзининг мураккаб, техник ва меҳнаткаш ўйин услубига содиқ қолди. Баҳслар давомида юқори темп ва жисмоний толиқиш ўз сўзини айтган бўлса-да, бу мундиал ёш футболчилар учун катта тажриба мактаби бўлди. Жумладан, 18 ёшли Беҳруз Каримов каби ёш истеъдодлар жаҳон даражасидаги футбол талабларини бевосита ҳис этишди.

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу илк тарихий иштирок ва тўпланган катта тажриба тўрт йилдан сўнг бўлиб ўтадиган навбатдаги мундиалда жамоанинг янада кучлироқ бўлиб qayтишига хизмат қилади.

Киритилди: 12:32, 23.07.2026.
Ўқилди: 1527 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик