Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

МЛС Каземиронинг «Интер Майами»га ўтиши бўйича суриштирув бошлади

Баҳо:
+ | -

МЛС «Интер Майами» томонидан Каземиро билан шартнома имзоланганидан сўнг, футболчини ноқонуний равишда ўз томонига оғдириб олишга уриниш айбловлари бўйича суриштирув ўтказмоқда.

Чоршанба куни Америка клуби ўтган мавсум охирида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этган 34 ёшли футболчининг трансферини эълон қилди. Бразилиялик ярим ҳимоячи МЛСнинг 2027 йилги мавсуми охиригача мўлжалланган ва яна 2029 йил июнигача узайтириш опциясига эга бўлган шартномага қўл қўйди.

Бундан сўнг лига баёнот эълон қилиб, унда клуб «футболчини ноқонуний оғдириб олишга уриниш»да гумонланаётгани айтиб ўтилган.

Суриштирув футболчини сотиб олиш ҳуқуқига (Discovery Rights) тегишли — бу МЛС қоидаси бўлиб, муайян клубга агар футболчи лигага ўтишни истаса, у билан шартнома тузишда биринчи галдаги устуворликни беради. Клуб бир вақтнинг ўзида ўз даъвогарлар рўйхатида 5 нафаргача футболчини ушлаб туриши, уларни рўйхатга қўшиши ёки чиқариб ташлаши мумкин.

Каземирони сотиб олиш ҳуқуқи «Лос-Анжелес Гэлакси»га тегишли эди, бироқ шартнома имзоланганини эълон қилар экан, «Интер Майами» бу ҳуқуқларни сотиб олганини билдирди.

«Лос-Анжелес Гэлакси» ва «Интер Майами» клублари Каземирони сотиб олиш бўйича устуворлик юзасидан келишувга эришдилар ва шартлар МЛСда ўтказилаётган ноқонуний оғдириб олиш уриниши бўйича суриштирув якунлангач ошкор қилинади», — дейилади Лос-Анжелес жамоаси баёнотида.

Киритилди: 16:43, 23.07.2026.
Ўқилди: 912 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик