Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Роналду Бруну Фернандешнинг «Ан-Наср»га ўтиши учун катта ҳаракат қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси ва ватандоши Бруну Фернандешни Саудия Арабистони клубига ўтишга кўндириш учун катта саъй-ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда 365Scores хабар берди.

Манбага кўра, Роналду ва «Ан-Наср» Бруну Фернандешнинг «қизил иблислар» билан шартномани узайтириш бўйича музокаралари тўхтаб қолганидан фойдаланмоқчи. Саудия клуби 31 ёшли ярим ҳимоячини айнан шу ёзда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ ОАВда Бруну Фернандеш фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиришга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Португалиялик футболчи 2020 йил январидан буён «Манчестер Юнайтед» сафида тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 37 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 22 та голли узатма амалга оширди.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, Бруну Фернандешнинг бозор қиймати 35 миллион еврога тенг.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:56, 25.07.2026.
Ўқилди: 1456 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик