Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Наполи» де Брёйне билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

35 ёшли бельгиялик ҳавбек Кевин де Брёйне 2026/2027 йилги мавсум охиригача амал қиладиган меҳнат шартномасига қарамай, шу ёзда «Наполи»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, футболчининг Неаполь жамоасидаги ҳозирги мавқеи сабабли томонлар ҳамкорликни тўхтатиши мумкин. Де Брёйне «Наполи»нинг асосий ўйинчиси ҳисобланмайди.

Италия A Сериясининг ўтган мавсумида бельгиялик футболчи 18 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 14:19, 25.07.2026.
Ўқилди: 694 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик