Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Реал» ва «Сити» нишонидаги Диоманде май ойида «Барселона»га таклиф қилинган эди

Баҳо:
+ | -

Сўнгги соатлар ва кунларда матбуот «РБ Лейпциг» вингери Ян Диомандени «Реал», «Манчестер Сити» ва яна бир қанча топ-клублар билан боғламоқда. Бироқ Испаниянинг Sport нашри хабар беришича, аввалроқ ивуарлик футболчи хизмати «Барселона»га таклиф қилинган эди.

Бу воқеа май ойида юз берган: «Барселона»га Диоманде номзоди таклиф қилинган, аммо Деку ва Ханс-Дитер Флик бошқа футболчи — «Ньюкасл»дан Энтони Гордонни сотиб олишга қарор қилишган.

Нуфузли Transfermarkt портали экспертлари 19 ёшли Ян Диомандени 90 миллион еврога баҳолашмоқда. Аслида эса «РБ Лейпциг» вингерни бундан ҳам юқорироқ суммага сотишни режалаштирган. Диоманденинг «буқалар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Киритилди: 09:56, 26.07.2026.
Ўқилди: 657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик