Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Арсенал» «Бенфика» вингерига қизиқмоқда, унинг товон пули — 100 млн евро

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Бенфика» ва Норвегия терма жамоаси вингери Андреас Шельдерупга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқда хабар берди.

Бироқ лондонликлар норвегиялик футболчи учун ягона даъвогар эмас. «Тоттенхэм Хотспур» ва «Рома» клублари ҳам Шельдеруп атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда ҳамда ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўришлари мумкин.

«Бенфика» эса ўз футболчиси билан хайрлашишга шошилмаяпти, чунки вингернинг шартномасида 100 миллион евро миқдорида товон пули кўрсатилган. Бу эса Португалия клубига музокараларда устунлик беради. Ўтган мавсумда Шельдеруп клуб миқёсида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:14, 26.07.2026.
Ўқилди: 1511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик