Кириш Регистрация

«Интер» спорт директори Пирлонинг Италия терма жамоасига тайинланишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Интер» спорт директори Пьеро Аузилио Андреа Пирлонинг Италия терма жамоасининг эҳтимолий янги бош мураббийи сифатидаги номзоди бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Олдинроқ «Интер», «Милан», «Ювентус» ва бошқа клубларнинг собиқ ярим ҳимоячиси Италия футбол федерацияси (FIGC) техник директори Паоло Мальдини ҳамда унинг маслаҳатчиси Леонардо томонидан тақдим этилган узоқ муддатли лойиҳага розилик бергани ҳақида хабар қилинган эди.

«Менимча, Пирлонинг футболчилик ва мураббийлик фаолияти ўзи ҳақида гапириб турибди. Мен федерация президентига, Мальдини ва Леонардога ишонаман. Бу инсонлар футболни жуда яхши тушунишади. Пирло, яна бир бор такрорлайман, шундай мавқега эгаки, айни дамда ҳаммамиз терма жамоанинг манфаатини ўйлашимиз ва нима яхши ёки ёмон бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйламасдан, уни қўллаб-қувватлашимиз керак.

Биз ўз ҳиссамизни қўшиш ва бир йўналишда — терма жамоа учун энг яхши натижа сари ҳаракат қилиш ҳақида ўйлашимиз лозим. Агар Пирло мураббий бўлса, терма жамоа шундай бўлади. Тўғриси, бу расман эълон қилиндими-йўқми, билмайман, лекин газетлардан шуни биламанки, агар у тайинланса, унга ишлаш учун энг яхши шароитлар яратиб берилади», — деди Аузилио.

Киритилди: 17:10, 26.07.2026.
Ўқилди: 844 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик