Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Лидс» вингер Харрисонни «Нью-Инглэнд Революшн»га сотди

Баҳо:
+ | -

«Лидс» клуби вингер Жек Харрисоннинг МЛСнинг «Нью-Инглэнд Революшн» клубига ўтганини эълон қилди.

29 ёшли футболчи янги жамоаси билан тўлиқ шартнома имзолади, трансфер суммаси эса ошкор қилинмаяпти.

Харрисон илк бор 2018 йилнинг ёзида «Манчестер Сити»дан ижара ҳуқуқи асосида «Лидс»га келиб қўшилган эди. У Марсело Бьелса бошчилигидаги жамоага Чемпионшипда ғалаба қозониш ва 16 йиллик танаффусдан сўнг Премьер-лигага қайтишда ёрдам берган.

2021 йилнинг ёзида «Лидс» англиялик футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олди. Кейинги мавсумда унинг «Брентфорд»га қарши ўйиннинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида урган голи клубга АПЛдаги ўрнини сақлаб қалишга ёрдам берди.

2025/26 йилги мавсумда Харрисон «Лидс» сафида 13 та ўйинда майдонга тушди, шундан сўнг ижара асосида «Фиорентина»га йўл олди. Италян клуби таркибида у 22 та учрашувда иштирок этди.

Киритилди: 17:13, 26.07.2026.
Ўқилди: 503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик