Кириш Регистрация

«Интер» Стоунзга икки йиллик шартнома таклиф қилади

Баҳо:
+ | -

«Интер» Жон Стоунз билан ҳамкорлик масаласини муҳокама қилади.

Милан клуби 32 ёшли ҳимоячига икки йиллик шартнома таклиф этади, деб хабар бермоқда Фабрицио Романо. Қайд этилишича, дам олиш кунларида «Ювентус» ҳам футболчининг вакиллари билан алоқага чиққан. Бундан ташқари, англиялик ҳимоячида АПЛ клубларидан ҳам таклифлар бор.

Стоунс «Манчестер Сити»ни тарк этгач, эркин агент мақомида бўлиб турибди. Премьер-лиганинг ўтган мавсумида у 9 та ўйинда майдонга тушган ва голли ҳаракатлари билан ажралиб турмаган.

Киритилди: 19:50, 27.07.2026.
Ўқилди: 971 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик