Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Баркола «Ливерпуль» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди - манба

Баҳо:
+ | -

Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, «ПСЖ» вингери Брэдли Баркола «Ливерпуль» билан шахсий шартнома шартлари бўйича оғзаки келишувга эришди.

Манба берган маълумотга кўра, томонлар 23 ёшли француз учун юқори маош кўзда тутилган ва 2032 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномани келишиб олишган.

Энди «Ливерпуль» «ПСЖ» билан трансфер суммаси бўйича келишиб олиши керак. Париж клуби Барколани 170 миллион еврога баҳоламоқда, аммо мерсисайдликлар нархни туширишга умид қилишмоқда ва 100 миллион евродан ортиқроқ таклиф тайёрлашмоқда.

Қайд этилишича, футболчининг ўзи ҳам клублар келишувга эришган тақдирда «Ливерпуль»га ўтишни фаолиятини давом эттириш учун устувор вариант деб ҳисобламоқда.

Ўтган мавсумда француз футболчиси барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 10:20, 28.07.2026.
Ўқилди: 1142 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик