Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Ромеро «Интер» вариантидан кўра «Барселона» таклифини кутишни афзал кўрмоқда

Баҳо:
+1 | -

«Тоттенхэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеро «Барселона»га ўтиш орзуси туфайли «Интер»га бўлажак трансферини вақтинча тўхтатиб қўйишга қарор қилди.

Журналист Жанлуижи Лонгарининг хабар беришича, «Интер» аргентиналик ҳимоячининг трансфери бўйича «шпорлар» билан принципиал келишувга эришган. Бироқ футболчининг ўзи каталонияликлардан расмий таклиф кутаётгани сабабли Милан клубига ўтишга шошилмаяпти. «Барса» ҳам ўз навбатида футболчига қизиқиш билдирган.

Бироқ, яқинда ўтказилган Жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиққан Ромеро учун «Барселона» фақат амалдаги таркибдаги ҳимоячилардан бирини сотиб юборгандан кейингина аниқ таклиф билан чиқа олади.

Бундан ташқари, Каталония клуби учун айни дамда асосий устувор вазифа ҳужум чизиғини кучайтириш бўлиб турибди. Ушбу позиция учун «Атлетико Мадрид» аъзоси Хулиан Альварес ҳамда «Борнмут» форварди Эли Жуниор Крупи асосий нишон бўлиб турибди.

Киритилди: 17:04, 28.07.2026.
Ўқилди: 1793 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик