«Бавария» бош директори Ян-Кристиан Дризен мюнхенликларнинг қанот ҳужумчиси Майкл Олисе жамоада қолишини таъкидлади.
Маълумки, ушбу трансфер ойнасида франциялик вингерни Мадриднинг «Реал» клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«Олисе жамоада қолади. «Реал»дан бизга ҳеч қандай хат, факс ёки қўнғироқ бўлгани йўқ. Асл ҳақиқатни билган ҳолда, қанчадан-қанча асоссиз хабарлар тарқалаётганини кузатиш жуда қизиқ. Тўғрисини айтсам, бу ҳақда мендан неча марта сўрашганининг ҳисобидан адашиб кетдим», — дейди Дризен RMC Sport нашрига берган интервьюсида.
Олисенинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ортда қолган мавсумда 24 ёшли футболчи барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали франциялик футболчини 170 миллион еврога баҳоламоқда.













