Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Реал» ўртоқлик учрашувида «Леганес»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

2026/27 йилги мавсумга тайёргарлик доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Мадриднинг «Реал» ва «Леганес» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. «Сьюдад Реал Мадрид» машғулотлар базасида бўлиб ўтган учрашувда «қаймоқранглилар» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисобни 22-дақиқада «Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Гонсало Гарсия мезбонларнинг устунлигини икки тўпга етказди.

39-дақиқада «Леганес» ҳужумчиси Наим Гарсия бир гол урган бўлса, иккинчи бўлимда мадридликлар яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аввал Франко Мастантуоно 58-дақиқада гол муаллифи бўлди, икки дақиқадан кейин эса «Леганес» ҳимоячиси Рубен Пулидо ўз дарвозасига тўп киритиб, баҳсга нуқта қўйди — 4:1.

Эслатиб ўтамиз, 2025/26 йилги Ла Лига мавсумида «Реал» 86 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган ва чемпион «Барселона»дан 8 очко ортда қолган эди.

«Леганес» эса Испаниянинг Сегундасида иштирок этади. Жамоа ўтган мавсумни 42 та учрашувда 46 очко жамғарган ҳолда 16-ўринда якунлаган.

Ўртоқлик учрашуви
28 июль 2026 йил
«Реал» — «Леганес» — 4:1
Голлар: 1:0 — Федерико Вальверде, 22-дақиқа; 2:0 — Гонсало Гарсия, 25; 2:1 — Наим Гарсия, 39; 3:1 — Франко Мастантуоно, 58; 4:1 — Рубен Пулидо (автогол), 60.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:19, 28.07.2026.
Ўқилди: 4393 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик