«Ковентри» дарвозабон Карл Рашвортнинг трансфери бўйича «Брайтон» билан келишувга эришди. The Telegraph хабарига кўра, битим суммаси тахминан 26 миллион еврони ташкил этади, бонуслар ва қўшимча тўловлар билан бирга бу кўрсаткич 35 миллион еврогача етиши мумкин.
25 ёшли дарвозабон «Ковентри» тарихидаги энг қиммат харидга айланади. Клубнинг аввалги трансфер рекорди ҳимоячи Орель Аменду учун тўланган 20 миллион евро эди.
Рашворт ўтган мавсумда «Ковентри» сафида ижара асосида тўп сурди ва Чемпионшипда ғолиб чиқиб, АПЛга қайтган жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. Дарвозабон барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Рашворт яқин 48 соат ичида тиббий кўрикдан ўтиши, шундан сўнг трансфер расман расмийлаштирилиши кутилмоқда. «Брайтон» келишувга футболчининг кейинги сотувидан улуш олиш ва қайта сотиб олиш ҳуқуқини киритган.













